Асосий/Сўнгги янгиликлар/2021 йилда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 18 фоизга ўсди

2021 йилда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 18 фоизга ўсди

2021 йилда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 18 фоизга ўсди

photo_2022-01-24_19-20-50

Иллюстратив фото

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил якунида тижорат банкларининг жами кредит қўйилмалари умумий ҳажми 326,39 трлн. сўмни ташкил қилган. Бу 2020 йил якунига нисбатан 49,41 трлн. сўмга ёки 17,8 фоизга кўп демакдир. 

Кредит қўйилмалари миқдорига кўра, энг йирик ўнта банкнинг кредит портфели йиғиндиси 281,54 трлн. сўмни ёки жами банк тизими кредит қўйилмаларининг 86,3 фоизини ташкил қилмоқда. Кредит портфели бўйича етакчи ўнликда 9 та давлат улуши устувор банклар ва Hamkorbank жой олган.

2021 йилда кредит қўйилмаларининг миқдорий жиҳатдан энг кўп ўсиши Ўзмиллийбанк (+8,44 трлн. сўм), Агробанк (+7,26 трлн. сўм), Ипотека-банк (+4,74 трлн. сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+3,67 трлн. сўм), Капиталбанк (+3,58 трлн. сўм), Асакабанк (+3,56 трлн. сўм) ва ЎзСҚБ (+3,25 трлн. сўм) ларда кузатилди.

Кредит портфелининг 2020 йилга нисбатан жадал ўсиш суръатлари TBC Bank, Anorbank, Садерат банк, Капитал банк, Tenge Bank ва Давр банкларда кузатилган. Шу билан бирга, Ўзагроэкспортбанк (-58,7%), Hi-Tech Bank (-34,2%), Пойтахтбанк (-27,0%), Туркистонбанк (-7,9%) ва Универсалбанк (-3,3%) ларнинг кредит портфелида камайиш кузатилган.

Тижорат банклари жами кредит портфелининг миллий валютадаги қисми 163,72 трлн. сўмни ёки жами портфелнинг 50,1 фоизини ташкил қилмоқда. Саккизта банкнинг кредит портфелида миллий валютадаги кредит қўйилмалар улуши 50 фоиздан камни ташкил қилади. Булар — КДБ Банк Ўзбекистон (18,5%), Асакабанк (27,9%), Ўзмиллийбанк (29,7%), Ўзсаноатқурилишбанк (34,9%), Зираат банк Ўзбекистон (37,8%), Тенгебанк (39,7%), Туронбанк (42,0%), Туркистонбанк (49,6%)лардир. Шунингдек, Anorbank, TBC Bank, Ўзагроэкспортбанк ҳамда Садерот банкларнинг кредит портфели 100 фоиз миллий валютада шаклланган.

2020 ва 2021 йил якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит қўйилмалари, шу жумладан миллий валютадаги кредит қўйилмаларининг солиштирма билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.

Kredit qo'yilmalari 01.01.2022

 

Теги kredit