logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Депутат Расул Кушербаев "Ўзмиллийбанк"да раҳбар қабулига кира олмаганлиги ҳақида ёзди

Депутат Расул Кушербаев "Ўзмиллийбанк"да раҳбар қабулига кира олмаганлигини айтмоқда

Депутат Расул Кушербаев "Ўзмиллийбанк"да раҳбар қабулига кира олмаганлиги ҳақида ёзди

ff

Фото: vzglyad.uz

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм саҳифасида янгийўллик тадбиркор масаласида Ўзмиллийбанк раҳбарияти қабулига бориб, узоқ вақт кутганлиги ва шунда ҳам раҳбарга учрай олмагани ҳақида ёзди.

"Бугун узоқ вақтдан буён банк томонидан сарсон қилинган янгийўллик тадбиркор масаласида "Миллий банк" раҳбарияти қабулига борган эдик. Чиройли, шинам ва ўнлаб соқчилар қуршовида салқин кабинетларда ўтирган банк раҳбарияти тадбиркор дарди билан борган парламент аъзоси-депутатни ҳам қабул қилишни истамади.

Аслида қонунга кўра, депутат, сенатор ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Кутиш жойида қабулни кутишдан чарчаб, охири қайтдик. Ва бу банкнинг тадбиркорларга кўмакчи эмас, "ердан оёғи узилган" сарсонбанк эканлигига яна бир бор ишончимиз комил бўлди.

Аламлиси давлат раҳбари иккита иш ўрни яратган тадбиркорни елкамизда кўтарамиз, деб турган вақтда ушбу банк раҳбариятининг ўз мижозларига ва фуқароларга бўлган бундай муносабатини кўриб эссиз шунча ишонч, бино ва ресурслар деймиз. 

Фойдасиз "Сарсонбанк", деб ўз хабарини якунлаган депутат.

Хабарда келтирилган ҳолат Ўзмиллийбанкнинг айнан қайси филиали ёки қайси раҳбари ҳақида эканлиги айтилмаган.

Теги uzmilliybank kusherbayev
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй