logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади

Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади

Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади

2021 йил якунига қадар "Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банкидаги давлат улушининг 75 фоизи Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади. Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган форум доирасида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди. Ж.Қўчқоровнинг айтишича, бугун кун якунига қадар ушбу масала юзасидан меморандум имзоланади. 

«Бугун биз давлат Ипотека банкининг 75 фоиз акциясини сотиш бўйича шартнома имзолаймиз. Мен сизга бу банкнинг хусусийлаштирилиши ҳақида бир оз ҳикоя айтиб бераман. Биринчидан, биз IFC (Халқаро молия корпорацияси) билан ишлашни бошладик, у бизни потенциал инвесторлар билан таништирди. Шундан сўнг, Венгриянинг OTP банки Ўзбекистонга келди. Бугун биз битта ҳужжатга имзо чекамиз ва икки ой ичида битимни якунлаймиз ”, - деган Жамшид Қўчқоров.

Bankers.uz таҳририятида нусхаси мавжуд бўлган, 2021 йил 14 сентябрда ПҚ-5244-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон республикаси Президентининг "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкини хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, Молия вазирлигининг Ипотека банк устав капиталадиган давлат акция пакетлари, шунингдек давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли барча акция пакетлари Молия вазирлигига ўтказилган ҳолда, "OTP-Group"га тўлиқ сотилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорга асосан Бош вазир (А.Арипов)га икки ой муддатда Ипотека банкдаги давлат улушини сотиш бўйича нарх ва шартларни белгиловчи, Молия вазирлиги ва "OTP-Group" ўртасида тузиладиган шартномани тасдиқлаш вазифаси юклатилган.

Бўлиб ўтаётган Ўзбекистон иқтисодий форуми сессияларини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=J_BrMDdiSNw

Теги OTP-bank Ipoteka bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй