Асосий/Сўнгги янгиликлар/КДБ Банк олтмишдан ортиқ рус ва беларус банклари билан барча операцияларни тўхтатди

КДБ Банк олтмишдан ортиқ рус ва беларус банклари билан барча операцияларни тўхтатди

КДБ Банк олтмишдан ортиқ рус ва беларус банклари билан барча операцияларни тўхтатди

КДБ Банк Ўзбекистон амалдаги турли санкция дастурларини (SDN, CAPTA, SSI каби) инобатга олган ҳолда турли юрисдикцияларда жойлашган санкция киритилган банклар рўйхатини келтирди. Банк рўйхатига Россия ва Беларусда жойлашган 66 та молия муассасалари киритилган.

kdb_bank.jpg

Фото: КДБ Банк Ўзбекистон

"КДБ Банк Ўзбекистон" АЖ ушбу рўйхатдаги банклар иштирок этган ҳар қандай амалиётларни ўзи алоҳида эълон қилгунга қадар тўхтатиб туради. Рўйхатдаги банклар орасида Газпромбанк, Альфа Банк, ВЭБ.РФ, ВТБ Банк, Новикомбанк каби йирик рус банклари бор. 

"Агар Сизнинг экспорт, импорт ёки бошқа хорижий шартномаларингиз бўйича иштирок этадиган банк ёки молия ташкилоти санкция киритилган банклар рўйхатида мавжуд бўлса, у ҳолда бенефициар банки муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида ўзгартириш учун қайта кўриб чиқилади", - дейилади КДБ Банк хабарида. 

Бошқа хорижий банклар иштирокидаги тўловлар одатий тартибда амалга оширилади.

КДБ Банк Ўзбекистон мамлакат банк тизимида биринчилардан бўлиб, коллектив ғарб санкциялари остидаги рус ва беларус банклари билан ҳар қандай операцияларни тўхтатишини маълум қилган эди. 3 март куни банк санкция киритилган 21 та хорижий банклар рўйхатини келтирган эди.

Аввалроқ 28 март куни Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков бошчилигидаги ҳукумат комиссияси йиғилишида тижорат банкларига ўз мижозларини хорижий ҳамкорларнинг санкцияларга тушган тижорат банклари тўғрисида хабардор қилиш вазифаси юклангани хабар берилган эди.

 

Теги sanksiya Rossiya-Ukraina urushi KDB Bank