Асосий/Сўнгги янгиликлар/Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди

Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди

Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди

Savdogarbank

Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки акцияларининг назорат пакети Рауф Камилджанов томонидан харид қилинди.

"Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, 29 ноябрь куни амалга оширилган битим уюшган биржа савдолари орқали амалга оширилган. Р.Камилджанов 695,8 млн. дона оддий акцияларни харид қилган. Унинг банк устав капиталидаги улуши ҳозирда 53,53 фоизни ташкил қилади.

Хабарларга кўра, Савдогарбанкнинг бир дона оддий акцияси 120 сўмдан нархланган. Уларнинг номинал нархи 100 сўм бўлган. Бунга кўра, Камилджанов 83,5 млрд. сўм эвазига акцияларни сотиб олган.

Рауф Камилджанов сотиб олган акциялари кимга тегишли бўлгани айтилмаган. Шу вақтга қадар Савдогарбанкнинг йирик акциядорлари таркибида "MEGASTRATA PTE. LTD." (30,0 фоиз), "ALL AMERICAS INTERNATIONAL" kompaniyasi (13,0 фоиз), ChK "Samarqand Choy Qadoqlash fabrikasi" (13,6 фоиз), "Xorazm Shakar" (7,3 фоиз) ва бошқа акциядорлар (37,1 фоиз) бор эди. Шунингдек, банк расмий сайтида Усманов Жахангир Мираброрович ҳам йирик акциядор сифатида аффилланган шахслар рўйхатида келтирилган.

Savdogarbank aksiyadorlar

Манба: Stat.uz

Очиқ маълумотларга кўра, Камилджанов Рауф Мирзаевич "DARVOZA SAVDO" МЧЖ ("Makro" чакана савдо дўконлари тармоғи)нинг 18,40 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, у яна 6 та компанияда — "GRAND-BEK" МЧЖ (100,0 фоиз), "GAZSTROYSPECSERVICE" МЧЖ (50,0 фоиз), "UNIVERSAL LOGISTICS SERVICES" МЧЖ (25,0 фоиз), "MARRAKESH AGRO" МЧЖ (25,0 фоиз), "PROFIT STORE" МЧЖ (20,0 фоиз), "RAMIRUS GAS SERVICE" МЧЖ (2,80 фоиз)ларда таъсисчи сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ, "Равнақ-банк" ХАТБ акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев томонидан сотиб олингани хабар берилган эди. Шунингдек, Капиталбанк ҳамда Даврбанкларда ҳам битта жисмоний шахснинг улуши қарийб 50 фоизга етган.

Теги Savdogarbank