Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкентда бир корхона эгаси кредит қарздорлигини ёпиш учун бошқа корхона ташкил қилгани аниқланди

Тошкентда бир корхона кредит қарздорлигини ёпиш учун бошқа корхона ташкил қилгани аниқланди

Тошкентда бир корхона эгаси кредит қарздорлигини ёпиш учун бошқа корхона ташкил қилгани аниқланди

Шайхонтоҳур туманида кредит қарздорлигини ёпиш мақсадида сохта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган фуқаролар аниқланди, дея хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

135659_c049e2c78c7d670c3b2eeb308444

Унда айтилишича, Шайхонтоҳур туманида “Z.G.” МЧЖ норасмий раҳбари А.Т. ва “A.P.” МЧЖ раҳбари А.лар ўзаро тил бириктирган ва “A.P.” МЧЖнинг кредит қарздорлигини ёпиш учун “N.P.” МЧЖни ташкил қилишган. Шундан сўнг банк филиалидан “Z.G.” МЧЖга тегишли Зангиота туманидаги бино-иншоотларни банк кредити асосида сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўмнинг 1 млрд сўмини “A.P.” МЧЖнинг қарздорлигини қоплашга йўналтириб, қолган 500 млн сўмини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теги kredit Toshkent