logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Ипак Йўли" банки банкоматлари хорижий валютани чекловларсиз қабул қилишини маълум қилди

"Ипак Йўли" банки банкоматлари хорижий валютани чекловларсиз қабул қилишини маълум қилди

"Ипак Йўли" банки банкоматлари хорижий валютани чекловларсиз қабул қилишини маълум қилди

cash in box ipak yuli main


Аввал хабар қилганимиздек, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Ўзбекистонда айрим турдаги банкоматларда айирбошлаш учун 50 ва 100 АҚШ долларлик нақд хорижий валютани қабул қилишни тўхтатганлигини хабар берган эди.

«Ипак Йўли» банкининг хабар қилишича, сўнгги вақтларда банкоматларнинг нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қабул қилишни тўхтатиши борасидаги юқоридаги чекловлар "Ипак йўли" банкининг банкоматларига таалуқли эмас. Банк республика ҳудуди бўйлаб 350 дан ортиқ банкоматлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг барчаси исталган вақтда исталган ҳажмдаги хорижий валютани айирбошлаб беришга тайёр ҳолдалигини маълум қилмоқда. 

Шу билан бирга, ушбу банкоматлар хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш қобилиятига эга эканлиги айтилган. Мазкур банкоматлар жойлашган манзилларни банкнинг мобил иловаси орқали юклаб олиш ёки ушбу ҳавола орқали топиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун банкнинг туну кун ишловчи 1296 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.

Теги atmmachines ipakyulibank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй