Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди

"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди

"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди

"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан савдони молиялаштириш дастури доирасида ва 2021 йилги фаолият якунларига кўра "Марказий Осиёнинг энг яхши эмитент банки" деб топилди.

Тақдирлаш жорий йилнинг 22 декабрь куни банкнинг бош офиси биносида бўлиб ўтди. Мазкур мукофот "Ипак Йўли" банкини нафақат Ўзбекистон бозорида, балки Марказий Осиё банклари орасида ҳам савдони молиялаштириш бўйича юқори сифатли ва самарали хизматлар кўрсатиш бўйича етакчилардан бири эканлигини тасдиқлади.

photo_2021-12-29_17-14-08

Эътиборли жиҳати шундаки, "Ипак Йўли" банки нисбатан қисқа вақт ичида шундай юксак натижаларга эриша олди – савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома бундан 2 йил олдин, 2020 йилдагина имзоланган эди.

photo_2021-12-29_17-15-19

Маълумот тариқасида: Халқаро молия корпорацияси Жаҳон банкининг таркибий тузилмаси бўлиб, дунёнинг ривожланаётган мамлакатларида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, қашшоқликни камайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва халқаро молиялаштириш имкониятларини таъминлаш мақсадида 1956 йилда ташкил этилган.

Теги XMK ipakyulibank ipak yuli bank