Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Ипак Йўли" банки ҳам Сбербанк Онлайн орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди

"Ипак Йўли" банки ҳам Сбербанк Онлайн орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди

"Ипак Йўли" банки ҳам Сбербанк Онлайн орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди

Ipak Yo'li bank Chilonzor

Фото: Қувонч Ғайратов / Bankers.uz

"Ипак Йўли" банки Ўзбекистон банклари орасида Hamkorbank'дан кейин иккинчи бўлиб "Сбербанк Онлайн" мобил иловаси орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда банк расмий Телеграм каналида хабар берилди.

Банк, шуниндек, техник сабабларга кўра "Unistream" орқали пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилишни ҳам вақтинча тўхтатган. Шу билан бирга, хабарда банк офисларида "Western Union", "MoneyGram" ва "Золотая Корона" тизимлари одатдагидек тартибда фаолият кўрсатаётганлиги айтилган.

Ушбу хизматлар қачон тикланиши номаълум. "Хизматлар қайта тикланиши ҳақида қўшимча хабар берамиз", - дейилади банк хабарида.

 

Теги sanksiya Rossiya-Ukraina urushi ipakyulibank Sber