Асосий/Сўнгги янгиликлар/Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари

Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари

Фаол маркетинг, илғор карта бизнеси ва бозордаги барқарор позиция: "Ипак Йўли" банкида 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Ипак Йўли" АИТБ тўғрисида бўлади.

iyb2021

Банк ҳақида қисқача маълумот

"Ипак Йўли" акциядорлик инновацион тижорат банки соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистоннинг топ-10 банклари ичидаги хусусий банклардан бири.

"Ипак Йўли" банк 1990 йилда 23 апрелда таъсис қилинган. 21 июнда эса СССР Давлат банкининг 320-сонли банк операцияларини ўтказиш лицензиясини олган.

Банк республика бўйлаб 17 та филиали орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келади.

"Ипак Йўли" банки шиори: Тезкор ечимлар банки

Банкка 10 декабрь куни ўзининг 35 ёшини қаршилаган Сайдахмедов Саидаброр Сайдиағзамович Раислик қилади. С.Сайдахмедов ресублика банк тизимидаги энг ёш Бошқарув раиси ҳисобланади. Банк Кузатув кенгашининг амалдаги таркиби билан қуйида танишишингиз мумкин:

Ipak Yo'li - Kuzatuv kengashi

"Ипак Йўли" банки Кузатув кенгаши аъзолари 

Банкнинг молиявий кўрсаткичлари

2021 йил III чораги якунларига кўра, "Ипак Йўли" банки активлари миқдори 8,64 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу маблағнинг 5,31 трлн. сўми миллий валютада, 3,33 трлн. сўми хорижий валютада шаклланган. 1 октябрь ҳолатида банк капитали 1,47 трлн. сўмни ташкил қилади. "Ипак Йўли" банки 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 1,50 трлн. сўм даромад қилган. Ушбу даромаднинг 67,4 %и фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Бу даврда банкнинг соф фойдаси 299,96 млрд. сўмни ташкил қилади. Соф фойданинг 128,40 млрд. сўми миллий валютада, 171,56 млрд. сўми хорижий валютада шаклланган.

2020 йил якунларига кўра, банкнинг баланс соф фойдаси 251,2 млрд. сўм бўлганини ҳисобга олсак, 2021 йил якунлари бўйича соф фойда кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан юқори бўлишини кутиш мумкин. 

Банкдаги ўзгаришлар

"Ипак Йўли" банки хориждан кредит линиялари жалб қилишда етакчи ҳисобланади. Бу йил ҳам банк бир қатор хорижий молия муассасалари билан кредит линиялари ажратиш бўйича шартнома имзолади. Хусусан, 11 март куни Голландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси 10 млн. евро, 25 ноябрь куни эса Франциянинг Proparco жамияти 30 млн. доллар миқдорида кредит линияси тақдим этди. Май ойида банк Швейцариянинг responsAbility Investmеnts AG компаниясининг 20 млн. долларлик, Швейцариянинг Symbiotics активларни бошқариш компаниясидан 5.25 млн. долларлик сармоясини жалб қилди. Банк Осиё тараққиёт банки ҳамда Ислом тараққиёт банклари билан ҳам мунтазам ҳамкорлик қилиб келади.

photo_2021-12-10_09-18-20

"Ипак Йўли" АИТБ Бошқарув раиси Саидаброр Сайдахмедов

"Ипак Йўли" банки бу йил ўз хизматлар бозорини Бухоро вилояти билан кенгайтирди. Банкнинг Тошкент шаҳридан ташқаридаги филиаллари сони 9 тага етди. 25 октябрдан бошлаб банк ўз филиалларида тушлик танаффусларисиз хизмат кўрсатишга ўтди.

photo_2021-04-05_15-48-17

Фото: "Ипак Йўли" банки

Банк 3 йил олдин "Ipak Yo'li Mobile" мобил иловасини ишга туширган эди. Шундан бери иловани босқичма-босқич ривожлантириб бормоқда. Бу йилги янгиланишлардан бири VISA Direct хизматининг қўшилиши бўлди. Ушбу хизмат орқали дунёнинг 99 та мамлакатига VISA карталари орқали ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, MyID хизмати орқали масофадан идентификациялаш хизмати йўлга қўйилди. Банкнинг идентификацияланган мижози бўлишнинг қатор афзалликлари бор: банк картасини буюртма қилиш, банкда электрон навбат олиш, виртуал VISA ёки HUMO карталарига эга бўлиш, онлайн микроқарз олиш, онлайн омонат расмийлаштириш шулар жумласиданлир. Ҳозирда "Ipak Yo'li Mobile" мобил иловаси 500 мингдан ортиқ юклаб олинган.

photo_2021-06-30_09-17-49

Фото: "Ипак Йўли" банки

"Ипак Йўли" банки 2020 йилнинг охирида индивидуал дизайндаги банк пластик карталарни тақдим қилган эди. Бу йил ушбу турдаги карталар банкнинг турли медиа каналлари орқали тарғиб қилиб борилди. Шунингдек, банк иштирок этган турли форумларда "Ипак Йўли" банки ходимлари индивидуал дизайнга эга карталарни иштирокчиларга тақдим қилишди.

Шунингдек, жорий йил апрель ойи якунида банк VISA билан ҳамкорликда ўтказилган акциянинг ютуқли ўйинини ўтказди ва унда иштирок этган 14 мингдан ортиқ иштирокчилар орасидан ғолиб (тасодифий тарзда) танлаб олинди. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Ширин Воҳидова yundai Elantra Active автомобили автомобили эгасига айланди.
 

Ипак йули акция ғолиби

Фото: "Ипак Йўли" банк

Банк сайти - ipakyulibank.uz қулай дизайн ва ажойиб кўринишга эга. Ҳозир сайтда байрамона Янги йил кайфиати сезилиб туради.

Банкнинг алоқа маркази телефони - 1296 ёки 78 140 69 00 бўлиб, алоқа марказининг қисқа рақами ҳам бу йилги янгиликлардан бири.

"Ипак Йўли" банкининг бренд-амбассадори Севара Назархон ҳисобланади. Шунингдек, банк кўпгина хайрия тадбирларида ҳам иштирок этиб келади. Банк шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан ажралиб туради. Хусусан, Телеграм ва Фейсбук саҳифалари расман тасдиқланган (верификация қилинган). Банкнинг, шунингдек, Instagram, YouTube, LinkedIn, TikTok саҳифаларида доимий постлар эълон қилиб борилади. Банкнинг TikTok саҳифаси бу йил очилди ва TikTok тармоғида молиявий саводхонлик бўйича, банк маҳсулотлари бўйича қизиқарли, қисқа видеолар жойлаб боради.  

Мирзаолим Дилшодов

Теги 2021 ipakyulibank yil yakunlari