Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат

Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат

Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат

Кўпчилик йирик корхона ва ташкилотлар, хусусан банклар ҳам компьютер технологиялари, серверлар ва IT-ускуналарни харид қилишда ишончли ҳамкорга эҳтиёж сезади.

Шундай компаниялардан бири — "Inova Solution" бўлиб, компания Ўзбекистонда корпоратив сегмент учун IT-ечимлар, жумладан компьютер ва периферия қурилмалари, серверлар ва ахборот технологиялари йўналишидаги бошқа ускуналар етказиб берувчи, барқарор бизнес моделга, юқори технологик экспертиза, ўз логистика тизими ҳамда сервис марказларига эга энг йирик компаниялардан биридир. 

Bankers.uz вакили Исмоил Туропов (И.Т.) Inova Solution компанияси бош директори Бахтиёр Зокиров (Б.З.) билан суҳбатлашди.

IMG_3053

И.Т: Бахтиёр ака, компаниянгиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

Б.З.: Компаниямиз 2010 йил ташкил топган. У пайтлари ҳозиргидек IT технологиялари кўлами кенг эмас эди. Унда биз корхона ва ташкилотларга асосан компьютерлар ҳамда периферия қурилмаларини етказиб берардик. Кейинчалик, соҳага бўлган эътибор ортиб борган сари, етказиб бериш ҳажмлари ҳам орта бошлади. Бу орада биз, ўзимиз ҳам компьютер ускуналарини йиғиш ва сотишни йўлга қўйдик. 2015 йилга келиб ишлаб чиқарилган ва сотилган компьютерларимиз ва серверларимиз сони 25 мингтадан ошди.

И.Т.: Компания асосан қайси турдаги техникаларни ва IT-ечимларни етказиб беради? 

Б.З.: Биз анъанавий компьютер қурилмалари, серверлар, перефирия қурилмаларидан ташқари, симсиз қурилмалар, калитлар, роутерлар, булутли ечимлар, маълумотлар марказлари учун ускуналар, саноат чекилган ускуналари ва бошқаларни ўз ичига олган кенг маҳсулот қаторини ҳам етказиб берамиз. Шу билан бирга, мазкур ускуналарни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун ходимларимиз мунтазам равишда ўқиб туришади. Бугунги кунга қадар ходимларимиз Россия, Қозоғистон, Сингапур каби давлатларга бориб, тегишли йўналишларда билимларини орттириб қайтишган.

IMG_3074

И.Т.: Компания тарихи давомида қийинчиликларга ҳам учраганми?

Б.З.: Албатта, яқин ўтмишдаги валюта курсининг кескин ўзгаришлари бизга жуда катта зарар келтирган. 2015 йилдаги курс ўзгариши туфайли биз йилни 2 миллиард зарар билан якунлаганмиз. Лекин шундай бўлса-да, бирорта буюртмачимиз билан шартнома ва етказиб бериш шартларини бузмаганмиз.

И.Т.: Компаниянгиз қайси брендлар билан ҳамкорлик қилади? 

Б.З.: "Inova Solution" Ўзбекистонда бир нечта халқаро танилган компанияларинг расмий ҳамкори ҳисобланади. Шунингдек, компаниямиз, "Dell Technology Gold Partner", "HP Amplify - Power Partner", "Lenovo Authorized Data Centre, PC Partner", "MikroTik  компанияси дистрибьютери" статусларига эга бўлиб, яна бир нечта йирик бренд-вендорлар билан ҳамкорлик қилади.

IMG_3068

И.Т.: Ўзбекистонда банклар билан бир қаторда, яна кимлар билан ҳамкорлик қиласиз? 

Б.З.: Бугунги кунга қадар бир нечта йирик корхона, ташкилот ва банклардаги IT соҳасидаги ечимлар айнан бизнинг компания кўмагида амалга оширилган. Улар қаторига Давлат Солиқ қўмитаси, Олий Мажлис, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, УзАвтомоторс, УзТелеком каби компаниялар, шунингдек, Турон банк, Ипотека банк, Траст банк, Капитал банк каби йирик хусусий ва давлат банклари киради. Ҳамкорларимизнинг тўлиқ рўйхатини сайтимизда кўришингиз ҳам мумкин.

И.Т.: Нима деб ўйлайсиз, банкларимизнинг рақамлашувида компьютер технологиялари ва IT-ечимларнинг роли қандай? 

Б.З.: Албатта, рақамлашиш фақат дастурий таъминотга эмас, "темир" ("железо")нинг яхши ишлашига ҳам боғлиқ. Бизда банкларнинг айримлари компьютер ускуналари сотиб олишда арзон ечимларга қизиқишади. Лекин таҳлил қилиб кўрса, айнан шу "арзон техника" банк учун қимматроққа тушади. Уни таъмирлашга кетадиган харажатлар, самарадорлик даражасининг пастлигига ҳеч ким аҳамият бермайди.

И.Т.: Демак, брендларнинг маҳсулотлари қиммат, шундайми? 

Б.З.: Айнан шу ҳақида гапирмоқчи бўлиб тургандим, бренд қиммат бўлади деган тушунча ҳам мутлақ тўғри эмас. Айниқса, катта партияда (ҳажмда) компьютер технологиялари сотиб олинганда катта чегирмалар ҳам берилишини назарда тутсак. Бунинг устига, Ўзбекистон бозорида HP ҳам, Dell ҳам, Lenovo ҳам бир бири билан ашаддий рақобат қилувчи компаниялар ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, нархларни тушириш борасида ҳар сафар ҳар бири билан алоҳида гаплашамиз.

IMG_3061

И.Т.: Ўзбекистон банклари билан ишлашда қандайдир қийинчиликлар ёки тўсиқлар борми?

Б.З.: Қийинчиликлар, асосан шартнома шартларини келишишда бўлади. Кўп банклар (сабабини билмадим) нима учундир товар етказиб берилгандан кейин ҳам тўлов муддатини жуда катта қўйишни хоҳлашади. Ваҳоланки, биз чет эллик ҳамкорларимиз билан оператив ишлашимиз натижасида, банк хоҳлаган маҳсулотни жуда қисқа муддатда етказиб берамиз. Яна бир тарафни банклар инобатга олишмайди, бу - етказиб бериш шартлари. Айрим рақобатчиларимиз етказиб бериш, шу жумладан божхона харажатларини қўшмасдан нарх айтишади, бу эса тендер жараёнларида бироз тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Қисқа қилиб айтганда, агар ҳаммаси шаффоф бўлса, банкларни бизни танлаш имконияти ортади. Биз доим ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрмиз!

Маълумот учун:
Сайт - www.inova.uz
Почта - office@inova.uz
Телефонлар: +998 99 888 02 33 | +998 99 481 02 33
Телеграм: @isolutions


 

Теги inova solution IT