logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади

Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади

Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади

bank-moliya forumi

Фото: saipro.uz

2021 йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Мазкур форум ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқлари вакиллари билан долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини беради.

Форумда банклар, суғурта ва қайта суғурталаш ташкилотлари, лизинг компаниялари, микрокредит ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари, баҳолаш ташкилотлари, халқаро рейтинг ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ҳукумат, вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этади.

Форумнинг ўзига хослиги шундаки, унинг доирасида банк ва кредит фаолияти, инвестиция фаолияти, суғурта, қайта суғурталаш, лизинг йўналишлари бўйича бир қатор халқаро анжуманлар, муҳокамалар, тақдимотлар, тақдимотлар ўтказилади.

Bankers.uz интернет-нашри форум ўтказиладиган жойдан материаллар тайёрлаб, улашишга ҳаракат қилади.

 

Теги saipro forum
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй