Асосий/Сўнгги янгиликлар/Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 2021 йилда қарийб 2 фоизга ошган

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 2021 йилда қарийб 2 фоизга ошган

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 2021 йилда қарийб 2 фоизга ошган

IMG_3431

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Марказий банк 2022 йил 1 январь ҳолатидаги банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, 2021 йил декабрь ойида чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 6,2 фоизни ташкил қилган. Ушбу ставка 2020 йилнинг декабрь ойи билан солиштирилганда 0,2 пунктга пастроқ. Шунингдек, декабрь ойидаги фоиз ставкаси 2021 йилнинг ойлар кесимидаги энг паст кўрсаткичлардан бири саналади. Худди шундай ставка 2021 йилнинг август ва октябрь ойларида ҳам қайд этилган.

photo_2022-01-18_14-19-38

Фото: Марказий банк

Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари эса 2021 йил декабрь ойида йиллик 20,8 фоизни ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,0 фоизга кўпроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган. Шу билан бирга ушбу фоиз ставкаси ойлар кесимида ўтган йилги энг паст ўртача фоиз ставкаларидан бири. 2021 йилнинг январь ойида ҳам миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 20,8 фоизни ташкил қилган. Тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,2 фоизни ташкил қилган бўлса, узоқ муддатли кредитлари, яъни 1 йилдан юқори бўлган кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,5 фоизни ташкил қилган.

photo_2022-01-18_14-19-23

Фото: Марказий банк

Марказий банк миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ҳам статистикани тақдим этган. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 11,4 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизга пастроқ. 1 йилгача бўлган муддатга, яъни қисқа муддатга берилган имтиёзли кредитларнинг йиллик ўртача фоиз ставкаси 10,8 фоизни, узоқ муддатлилар бўйича йиллик ўртача фоиз ставкаси эса 11,6 фоизни ташкил қилган.

 

Теги Markaziy bank kredit stavkalari