Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк инфляция даражасини 12-14 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

Марказий банк инфляция даражасини 12-14 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

Марказий банк инфляция даражасини 12-14 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

Марказий банк бошқаруви 2022 йил 21 апрелдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор Бошқарув қарори юзасидан пресс-релиз тақдим қилди.

markaziy_bank_review_uz.jpg

Ташқи иқтисодий вазиятларда содир бўлаётган ҳолатларни инобатга олиб Марказий банкнинг асосий ва хатарли сценарийлар доирасидаги макроиқтисодий прогнозлари шартли равишда янгиланди.

Асосий сценарий бўйича импорт инфляцияси, ишлаб чиқариш, логистика ва етказиб бериш билан боғлиқ таклиф омиллари таъсирида инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда (дастлабки прогноз 8-9 фоиз эди).

Асосий савдо ҳамкорлардаги иқтисодий фаолликнинг пасайиши, миллий валюта курсининг ўзгариши ва миграцион оқимлар жорий йилда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 18-25 фоизга камайиши эҳтимолини юзага келтирмоқда.

Ялпи ташқи ва ички талаб динамикасидаги ўзгаришлар, дефляторнинг нисбатан юқори бўлиши ва фискаль шароитлар таъсирида 2022 йил якунлари бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда (йил бошидаги прогноз 5,5-6,5 фоиз).

Умуман олганда ушбу прогнозлар кўплаб шартларга асосланган бўлиб, ташқи иқтисодий вазиятнинг ўзгариб бориши, амалга оширилаётган макроиқтисодий ва таркибий ўзгаришлар натижадорлигини инобатга олиб келгуси йиғилишларда макроиқтисодий прогнозлар қайта кўриб чиқилади.

 

Теги inflatsiya Markaziy bank