Асосий/Сўнгги янгиликлар/InfinBANKʼдан баҳорий таклиф –  "Nastarin" омонати

InfinBANKʼдан баҳорий таклиф –  "Nastarin" омонати

InfinBANKʼдан баҳорий таклиф –  "Nastarin" омонати

InfinBANK пул жамғармангизни кўпайтириш учун ажойиб - йиллик 22 фоизли "Nastarin" омонатини таклиф қилмоқда.

nastarin.jpg

Фото: InFinBANK

"Nastarin" муддатли омонати миллий валютада қўйилиб, жами 15 ойга мўлжалланган. Омонатни очиш учун минимал сумма 10 млн. сўмни ташкил этади, йиллик фоиз ставкаси эса 22 фоизга тенг. Фоизлар автоматик тарзда ҳисобланиб, мижознинг талаб қилиб олингунга қадар бўлган депозит ҳисобварағи ёки электрон ҳамён ҳисобварағига ўтказилади.

Омонат муддати тугагунга қадар киритилган пул маблағларини, камида 10 млн. сўмга тенг қолдиқни сақлаш шарти билан, қисман ечиб олиш мумкин. Омонат белгиланган муддатдан олдин ёпилганда, ҳисобланган фоизлар тўлиқ ой учун тўлаб берилади. Шунингдек, мазкур омонатни ҳам илова ёрдамида, ҳам банк филиалига ташриф буюрган ҳолда очиш мумкин. Бу эса мижозга қўшимча қулайлик яратади.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола ёки 71 202 50 60 телефон рақамидан олишингиз мумкин.

Теги nastarin Infinbank