Асосий/Сўнгги янгиликлар/"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ тўғрисида бўлади.

Infinbank-2021

Банк ҳақида қисқача маълумот

Чет эл капитали иштирокидаги “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки Ўзбекистондаги 6 та чет эл капитали иштирокидаги банклардан бири. Республика бўйлаб молия муассасасининг 15 та филиали мижозларга хизмат кўрсатиб келади.

Инфинбанк 2007 йил 26 октябрда "Invest Finance Bank" хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки сифатида ташкил топган.

Банк шиори: Мижоз - бизнинг асосий қадриятимиз

Инфинбанк Бошқарув раиси Бурханов Бобур Нодирхонович ҳисобланади. Банк Кузатув кенгаши билан қуйида танишишингиз мумкин:

Infinbank-Kuzatuv kengashi

Инфинбанк Кузатув кенгаши аъзолари 

Банкнинг молиявий кўрсаткичлари

2021 йил III чораги якунларига кўра, Инфинбанк активлари миқдори 5,58 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу маблағнинг 3,69 трлн. сўми миллий валютада, 1,89 трлн. сўми хорижий валютада шаклланган. 1 октябрь ҳолатида банк капитали 721,22 млрд. сўмни ташкил қилади. Инфинбанк 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 753,66 млрд. сўм даромад қилган. Ушбу даромаднинг 68,4% и фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Бу даврда банкнинг соф фойдаси 101,49 млрд. сўмни ташкил қилади. Соф фойданинг 22,14 млрд. сўми миллий валютада, 79,36 млрд. сўми хорижий валютада шаклланган.

2020 йил якунларига кўра, банкнинг баланс соф фойдаси 103,5 млрд. сўмни ташкил қилган. 9 ойлик натижаларига қараб, 2021 йил якунлари соф фойдаси 2020 йилга қараганда кўпроқ бўлишини проноз қилиш мумкин.

Банкдаги ўзгаришлар

Инфинбанк йил бошида "Central Asia Employer Brand Award - EMBRAS 2020" мукофотида "Очиқ мулоқот" йўналишида ғолиб деб топилди. Тақдирлаш маросими 15 январь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Банк EMBRAS танловининг 2021 йилгисида ҳам иккита йўналиш бўйича тақдирланди. Банк "Бизнес натижа" йўналишида Марказий Осиёда биринчи ўринда деб топилди. "Иш берувчи имиджи" йўналишида эса қозоғистонлик рақобатчисидан ортда қолиб иккинчи ўринга лойиқ кўрилди

photo_2021-12-17_12-24-53

Фото: Инфинбанк

Инфинбанк томонидан бу йил тақдим қилинган янгиликлардан бири юридик шахслар учун ишлаб чиқилган алоҳида алоқа марказидир. Марказ 26 майдан ишлаб келмоқда. Юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи алоқа маркази рақами - 71 202 50 80 бўлиб, марказ банкнинг юридик мижозларига ҳисоб-китоб-касса хизматлари билан боғлиқ бўлган барча масалалар (миллий ва хорижий валюталарда тўловларни амалга ошириш, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун аризаларни қабул қилиш, конверсия операциялари ва бошқа кўп масалалар) бўйича маслаҳат ва ёрдам бера олади.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Инфинбанкнинг бир қатор раҳбарлари ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида банк Кузатув кенгаши раиси Азиз Аҳмаджонов, Кузатув кенгаши аъзоси Зикирилло Абдуллаевлар ҳам бор. 

Инфинбанк Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан бир неча йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келади. 1-4 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 млн. долларлик шартнома имзолади. Ушбу маблағ Ўзбекистонда муробаҳа тамойили бўйича кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга сарфланади. 

infinbank-icd0718

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси раҳбарияти билан 10 млн. долларлик битим имзолаётган Инфинбанк Бошқарув раиси Бобур Бурханов (чапда).

Фото: Uzdaily

2021 йилнинг ёзида жисмоний шахслар учун мўлжалланган банк мобил иловаси ҳам янгиланди. У фойдаланувчилар учун янада қулайроқ интерфейсга эга бўлди. 2019 йил ишлаб чиқилган мобил илованинг Google Play Market орқали юклаб олишлар сони 500 000 дан зиёд.

Банк янги йилга яқин юридик шахслар учун мобил иловасини ҳам янгилашни режалаштирмоқда.

2021 йил 1 декабрь ҳолатига банк муомалага чиқарган пластик карталари сони 442,24 минг донани (банклар ичида 15-ўрин), ўрнатилган терминаллар сони 11 317 тани (банклар ичида 15-ўрин) ҳамда ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар сони 423 тани (банклар ичида 10-ўрин) ташкил қилади.

Жорий йил ноябрь ойи бошида банк ўз процессинг марказини ҳам ишга туширди. Натижада, банк мустақил равишда VISA ва Union Pay карталарини эмиссия қилиш имкониятига эга бўлди.

Банк сайти - infinbank.com 3 тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Банкнинг жисмоний шахслар учун алоқа маркази телефони - 71 202 50 60 бўлиб, ҳозирча алоқа маркази учун қисқа рақам жорий қилинмаган.

Инфинбанкнинг ФейсбукInstagram ижтимоий тармоқларида расмий саҳифалари, шунингдек Телеграм тармоғида боти мавжуд.

 

Мирзаолим Дилшодов

Теги 2021 Infinbank yil yakunlari