Асосий/Сўнгги янгиликлар/HUMO банкоматлари контактсиз ишлай бошлади

HUMO банкоматлари контактсиз ишлай бошлади

HUMO банкоматлари контактсиз ишлай бошлади

Humo bankomat

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими) ўзининг банкоматлари контактсиз ишлай бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий каналида хабар берилди.

Нақд пулларни олиш учун картани NFC белгисига теккизиш ва пин-кодни киритиш талаб қилинади.

"Ҳозирда банкоматларни нақд пул олишнинг ушбу усулига улаш ишлари фаол олиб борилмоқда, банкоматдан контактсиз услубда фойдаланишдан аввал, NFC сканер ёритилиб турганлигига ишонч ҳосил қилинг ва банкомат хизматидан фойдаланинг", - дейилади компания хабарида.

HUMO тўлов тизими ҳозирда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган иккита миллий тўлов тизимидан бири. HUMO Ўзбекистонда фаолият юритаётган 32 та тижорат банки билан ҳамкорликда ўзининг пластик карталарини чиқаради. Ушбу тизимда 8 млн. дан ортиқ пластик карталар чиқарилган ҳамда 4300 дан ортиқ банкоматлар ўрнатилган.

Аввалроқ бир нечта банклар ўзининг банкоматларида пулни контактсиз нақдлаштириш имконияти йўлга қўйилгани тўғрисида хабар берган эди. Хусусан, 2021 йил 31 августда Асакабанк ўзининг NFC технологиясини қўллаб қувватловчи Mastercard халқаро картасига ёки Mastercard-HUMO ва Mastercard-UZCARD кобейдж карталари орқали банкоматлардан пулни контактсиз нақдлаштиришни йўлга қўйгани тўғрисида хабар берган эди. 2021 йил 7 декабрь куни Агробанк, 28 январда эса Asia Alliance Bank, 7 февраль куни эса Hamkorbank ўзининг HUMO банкоматларида пластик картадан пулни контактсиз нақдлаштириш йўлга қўйилганини маълум қилди.

 

Теги HUMO NFC