logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Turonbank

Фото: turonbank.uz

11 декабрь, шанба куни "Туронбанк" АТБ акциядорларининг умумий йиғилишини чақирмоқда. Бу ҳақда банк расмий сайтида эълон қилинди.

Хабарга кўра, акциядорларнинг умумий йиғилиши 11 декабрь соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а-уйда жойлашган "Туронбанк" АТБ бош биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

  1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. "Туронбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 1 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида банкнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  4. "Туронбанк" акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  5. Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш.
  6. "Туронбанк АТБ Кузатув Кенгаши ва қўмиталари, Кенгаш Раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш Тартиби"ни тасдиқлаш.
  7. "Туронбанк АТБ Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисида"ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
  8. "Туронбанк АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низом"га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил «19» ноябрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил «6» декабрь ҳолатига тузилади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин:

  • Электрон манзил: www.turonbank.uz;
  • "Туронбанк" АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а-уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари;
  • Телефонлар: +99895 144-60-00; +99871 202-01-01; +99871 202-70-70.
Теги AUY Turonbank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй