Асосий/Сўнгги янгиликлар/Hi-Tech Bank бош офиси биноси банкнинг қарзлари сабабли қайта аукционга қўйилди

Hi-Tech Bank бош офиси биноси банкнинг қарзлари сабабли қайта аукционга қўйилди

Hi-Tech Bank бош офиси биноси банкнинг қарзлари сабабли қайта аукционга қўйилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Hi-Tech Bank бош офисини яна аукционга қўйди. Маълумотларга кўра, ҳозирда банкнинг  104 млрд. сўмдан зиёд ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги мавжуд. Бундан олдин ушбу бино 2021 йил апрелда ўз баҳосидан пастроқ нархда аукционга қўйилганди, бироқ ўшанда харидор топилмаган.

O7xZbe16545945904946_b

Фото: Яндекс.Карты/Spot

Мажбури ижро бюроси Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган офис бинони қайта аукционга қўйди. Бу ҳақда E-auksion платформасида эълон қилинди.

Ушбу бино шаҳар марказида, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб "Ойбек" ва "Минг ўрик" метро бекати яқинида жойлашган. Савдо платформасида кўрсатилган суратга кўра, бинода Hi-Tech Bank'нинг бош офиси жойлашган. Лотнинг изоҳида бинода хозирда банк фаолият юритиши, уларни чиқариш юзасидан судга мурожаат қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

siaVP216545941853551_b Фото: E-auksion

Бино 2016 йилда қурилган бўлиб, 2,4 сотих майдонда жойлашган. Бинонинг умумий майдони 1398 квадрат метр, фойдали майдони эса 1251,62 квадрат метр. Бино 5 қаватли бўлиб, 30 та хонадан иборат. Шунингдек, газдан ташқари барча қулайликлар (электр, сув, канализация) мавжуд.

Ушбу бино 2021 йилнинг апрель ойида ҳам савдога қўйилганди. Ўшанда бинонинг баҳоланган қиймати 11,2 млрд сўм бўлан бўлсада, бошланғич нарх — 7,9 млрд сўм этиб белгиланган. Шунга қарамасдан, лот учун харидор топилмаган. 

Ҳозир эса лотнинг бошланғич нахи — 11,57 млрд сўмга тенг. Аукцион 7 июль куни соат 10:00 да бошланади. Савдода қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш худди шу санада соат 9:00 га қадар давом этади.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Hi-Tech Bank'нинг жами 104 млрд 94 млн. сўмлик қарздорлиги мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Hi-Tech Bank'нинг бир неча млрд. сўмлик ўз вақтида тўланмаган қарзлари борлиги маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Теги Hi-Tech Bank