Асосий/Сўнгги янгиликлар/Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркибига Савдогарбанк, Пойтахтбанк ва Ўзмиллийбанк ходимлари киритилди

Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркибига Савдогарбанк, Пойтахтбанк ва Ўзмиллийбанк ходимлари киритилди

Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркибига Савдогарбанк, Пойтахтбанк ва Ўзмиллийбанк ходимлари киритилди

Hi-Tech Bank

Фото: facebook.com/hitechbank

2022 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида Hi-Tech Bank акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 4 та масала муҳокама қилиниши белгиланган:

  1. "Hi-Tech Bank" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
  3. "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгашининг янги аъзоларини сайлаш;
  4. "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

Йиғилишда банкнинг амалдаги Кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилди ва банкнинг янгиланган таркибдаги Кузатув кенгаши тасдиқланди.

Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:

  • Хошимов Хамидхон Мухаммаджон ўғли - “Ягона умумреспублика прецессинг маркази” МЧЖ Дирекциянинг тижорат масалалари бўйича хамкорлар билан ўзаро хамкорлик бўлими бош мутахассиси;
  • Қаюмова Шоира Ёрқинжоновна - Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
  • Ражапов Хусниддин Нажимидинович - “Пойтахтбанк” АЖ Чакана бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
  • Самархўжаев Жавдатхўжа Ботирович - “ORIENT GROUP MANAGEMENT” МЧЖ Даъволар билан ишлаш ва давлат органлари билан ўзаро алоқа бўлими бошлиғи;
  • Тохтаев Шухрат Элмуродович - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Республика аппарати Ички назорат департаменти Грантларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи. 
     

Hi-Tech Bank Kuzatuv kengashi

Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркиби (10.01.2022 йилдан)

 

Теги Hi-Tech Bank Kuzatuv kengashi