Асосий/Сўнгги янгиликлар/Hamkorbank "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни тўхтатди

Hamkorbank "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни тўхтатди

Hamkorbank "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни тўхтатди

Sber mobile

Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Тўхатилиш сабаби сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган.

Юборилаётган маблағларни кирим қилиш қачон тикланиши номаълум.

Hamkorbank Буюк Британия, АҚШ ва Канада томонидан санкциялар қўлланган Сбербанк карталаридан юборилаётган пул маблағларини кирим қилишни тўхтатганини маълум қилган биринчи ўзбек банки бўлди. Сбербанк билан вакиллик ҳисобварақаларга эга Ўзбекистондаги бошқа банклар ҳали бу борадаги қарорларини маълум қилмаган.

24 февраль куни АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган санкцияларнинг навбатдаги пакетида Россиянинг энг йирик ва тизимли банкларидан бири бўлган Сбербанкка нисбатан ҳам бир қатор санкциялар қўйилган. Оқ уй хабарига кўра, Сбербанк CAPTA рўйхатига қўшилди, бу АҚШдаги вакиллик (корреспондент) ҳисобларига чекловларни назарда тутади. 30 кун ичида барча Америка молия институтлари Сбербанкнинг ҳар қандай вакиллик ҳисобларини ёпишлари ва банк ёки унинг шўба корхоналари билан боғлиқ ҳар қандай операцияларни рад этишлари керак. Шу билан бирга, Сбербанкнинг АҚШ юрисдикциясидаги активлари музлатилмайди ва Америка институтларига Сбербанк билан бошқа бизнес юритиш умуман тақиқланмаган.

“Ушбу ҳаракат Сбербанкнинг доллардаги операцияларга киришини чеклайди. Сбербанк Россиядаги энг йирик банк бўлиб, Россия банк сектори барча активларининг деярли учдан бир қисмига эгалик қилади, жаҳон молия тизими билан чамбарчас боғлиқ ва Россия молия тизими учун тизимли аҳамиятга эга”, — дейилади Оқ уй хабарида.

 

Теги sanksiya Hamkorbank Sber