logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Hamkorbank" АТБ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ҳақида.

"Hamkorbank" АТБ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ҳақида

"Hamkorbank" АТБ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ҳақида.

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 27 август куни, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида чет-эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Бошқарув аъзолари иштирок этишди.

photo_2021-08-27_19-10-39

Дастлаб, банк бошқаруви раиси ўринбосари Ж.Ҳасанов анжуман иштирокчиларига банк ҳақида тайёрланган презентацияни тақдим қилди. Унда банк тарихи, ўтган вақт давомида эришган ютуқлари, ривожланиш босқичлари ҳақида сўз борди.

Банк тарихига кўра, айнан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинган кун - 1991 йилнинг 31 август куни Андижон шахрида нодавлат акциядорлик тижорат банки сифатида ташкил этилган эди.

Бугунги кунга келиб банк Республиканинг барча худудларида фаолият юритаётган 46 та филиалига, шунингдек, мижозларга янада якинрок бўлиш мақсадида республиканинг чекка шахар ва туманларда ҳам 100 дан ортиқ “Банк хизматлари офислари”га эга. Шунингдек, банк бўлинмаларида ҳамда Республика шаҳар марказларининг аҳоли гавжум жойларида 130 дан ортиқ 24/7 ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият юритмоқда. Айнан банкнинг 30 йиллиги арафасида - сентябр ойида 47-филиал – банкинг Миробод филиали ўз фаолиятини бошлаши ҳақида айтилди.

Hamkorbank 30 йил давомида барча кўрсаткичлар бўйича тезкор суръатлар билан ўсиш ҳисобига банк тизимидаги ўз ўрнини доимий мустаҳкамлашга эришди. Барча кўрсаткичлар бўйича Hamkorbank мамлакатимизнинг ТОП-10 банклар қаторига кирувчи давлат улуши бўлмаган банкдир. Банк активлари охирги 5 йилда 2,8 баробар, кредит портфелининг салмоғи 3,4 баробар, депозит портфелининг салмоғи 1,4 баробарга, банк капиталининг салмоғи эса 3,8 баробар ўсишига эришди.

photo_2021-08-27_19-10-37

Банк ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиб, уларга хизмат кўрсатишда узоқ муддатли ўзаро манфаатли хамкорлик тамойилларига асосланади хамда “Биргаликда юксалиш сари” шиори остида фаолият олиб бормокда. Банк бугунги кунда 1 млн 600 мингдан ортиқ  жисмоний шахсларга ҳамда 40 мингга яқин юридик мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Hamkorbank 30 йил давомида ўз тармоқларини республика ҳудудлари бўйича кенгайтириш билан бирга ўз жамоасини ҳам кенгайтирди. Фаолиятини 15 киши билан бошлаган банкда бугунга келиб Республика бўйлаб банк офисларида 3 350 нафар ходимлар самарали меҳнат қилмоқда.

Ж.Ҳасанов банкнинг истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритар экан, Hamkorbank келгуси 5 йилликда рақамли банк хизматларини жорий қилиш орқали Республика чакана банк хизматлари бозорини ривожлантириш, банк офислари тармоқлари ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш орқали банк фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилишига алоҳида урғу берди.

Шундан сўнг, анжуман иштирокчилари томонидан банк вакилларига бир нечта саволлар билан мурожаат қилинди.

photo_2021-08-27_19-10-38

photo_2021-08-27_19-10-36

Bankers.uz интернет-нашри вакили томонидан ҳам банкда рақамлаштириш жараёни юзасидан бир нечта савол билан мурожаат қилинди. Хусусан, банк ягона МФОга ўтиш жараёни, банк автоматлаштирилган тизимини алмаштириш зарурати, банкда маркетинг бўйича қилинаётган ишлар юзасидан саволларга жавоб олинди.

Аphoto_2021-08-30_08-05-42

Анжуман бўйича якуний хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Hamkorbank ўзининг асосий миссияси – ишончли ҳамкор сифатида юқори сифатли ва теҳнологик банк маҳсулотлари ҳамда хизматларини кўрсатиш орқали мижозларнинг талабларини максимал қондириш эканлигидан келиб чиқиб, мижозлар учун энг яхши ҳамкор, ходимлар учун эса энг яхши иш берувчи ташкилот ҳамда акциядорлар учун энг яхши сармоя манбаи бўлишга интилади.

Теги hamkorbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй