logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Hamkorbank" бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди

"Hamkorbank" бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди

"Hamkorbank" бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди

"Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрдаги 852/К-сон буйруғи билан Арсланов Мухитдин Сунитдинович банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида банк корпоратив сайтида маълум қилинган. М.Арсланов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар банкнинг Ички аудит департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

img_0012.jpg

Мухитдин Арсланов
Фото: Hamkorbank 

Мухитдин Арсланов 1972 йил Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти - олий, 1995 йил Тошкент молия институтини, 2012 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Банк тизимида 1997 йилдан бери ишлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Hamkorbank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига яна бир янги ўринбосар этиб Саиджон Шамсиддинов тайинланган эди.

Теги hamkorbank tayinlov
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй