logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Hamkorbank ўз мижозларига мурожаат билан чиқди

Ҳамкорбанк ўз мижозларига мурожаат билан чиқди

Hamkorbank ўз мижозларига мурожаат билан чиқди

Hamkorbank

Фото: Hamkorbank матбуот хизмати

Hamkorbank банк карталари очилган даврдан то ҳозирги кунгача паспорт алмаштирган мижозларига мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, ҳозирда банк бугунги кунга қадар идентификациядан ўтмаган мижозлар маълумотларини қайтадан идентификация қилмоқда.

"Сиз банк картасини расмийлаштирганингиздан сўнг паспорт алмаштирган бўлсангиз, 2021 йил 21 ноябрь кунига қадар ўзингизга қулай бўлган банк офисига паспортингиз билан ташриф буюришингизни ёки 0 800 1-200-200 (ёки 1256) рақамига қўнғироқ қилиб, маълумотларингизни тасдиқлаб олишингизни сўраймиз", - дейилади банк хабарида.

Шунингдек, банк идентификацияланмаган мижозларнинг пластик карталари орқали тўловлари чекланиши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Микрокредитбанк ҳам шунга ўхшаш мурожаат билан чиққан эди.

 

Теги Hamkorbank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй