Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"

Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"

Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"

Ўтган ҳафта якунида, 24 июнь куни Халқ банкининг Жиззах шаҳридаги йирик мижози фаолияти билан танишиш учун пресс-тур ташкиллаштирилди. Пресс тур давомида иштирокчилар банкнинг колл-маркази (алоқа маркази) биносига ҳам ташриф буюришди ва иш жараёни билан яқиндан танишишди.

photo_2022-06-27_12-16-02

Фото: Халқ банки

АТ "Халқ банки" алоқа маркази 2020 йил май ойида иш фаолиятини бошлаган. Колл марказини замонавий тарзда ташкиллаштириш мақсадида, банк балансида мавжуд бўлган Жиззах шаҳридаги бинодан фойдаланилган. Шу орқали, вилоят аҳолисини иш билан таъминлашга ҳам банк томонидан ўзига хос ҳисса қўшилган.

photo_2022-06-27_11-47-24

Фото: Халқ банки

Алоқа марказида ҳозирда жами 68 нафар ходим ишлайди, улардан 57 нафари кундузги (09:00 дан 18:00 гача), 8 нафари кечки (14:00 дан 23:00 гача) ҳамда 3 нафари тунги (23:00 дан 09:00 гача) навбатда фаолият юритади. Маълум қилинишича, алоқа марказига ўртача бир ойда 40 000 тадан 50 000 тагача кирувчи қўнғироқлар амалга оширилади. Бундан ташқари, турли сабаблар билан "қўйиб юборилган" рақамларга қайта қўнғироқлар ҳам амалга оширилиб, уларнинг сони ойига ўртача 30 000 - 40 000 атрофида бўлади.

photo_2022-06-27_12-15-59

Фото: Халқ банки

Банк фаолиятининг айрим специфик жиҳатларидан келиб чиқиб, қўнғироқлар асосан пенсия ва нафақа, банк карталари билан боғоиқ амалиётлар ҳақида, бундан ташқари банкнинг чакана маҳсулотлари ҳамда интерактив хизматлар бўйича юз беради. 

photo_2022-06-27_12-10-54

Фото: Халқ банки

Шунингдек, алоқа маркази мижозларга маслаҳат (консалтинг) хизматлари кўрсатишдан ташқари, бошқа банк амалиётларини масофадан бажариш имкониятига эга. Хусусан, банк карталари буйича амалиётлар (карталарга СМС-хабарнома хизматини улаш, картани блоклаш ва актив холатга келтириш; картадаги маблағлар қолдиғи бўйича маълумот бериш), жисмоний ва юридик шахсларга ИНПС амалиётлари буйича кўмак, интернет ва мобил банкинг буйича йўриқномалар бериш, жисмоний ва юридик шахслар кредитлари буйича маълумот бериш, кросс-сотув ҳамда банкнинг пенсия (нафақа) олувчи мижозлари ўртасида сўровнома ўтказиш каби қўшимча хизматларни кўрсатади.

photo_2022-06-27_11-58-19

Фото: Халқ банки

Теги aloqa markazi xalq banki