Ўзбекистон ҳукумати тижорат банкларига ўз мижозларини хорижий ҳамкорларнинг санкцияларга тушган тижорат банклари тўғрисида хабардор қилиш вазифасини юклаган. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков бошчилигида бўлиб ўтган "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича" ҳукумат комиссиясининг 28 мартдаги йиғилишида Марказий банк ва тижорат банларига юқоридаги мазмунда топшириқ берилган.
“Марказий банк (Абубакиров) тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишдан олдин маҳаллий корхоналар билан "мижозбай" ишлаган ҳолда хорижий ҳамкорларнинг тижорат банклари санкцияларига тушган ёки тушмаганлигини аниқлаш ҳамда корхоналарни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйсин”, - дейилган йиғилиш баённомасида.
Кеча, 14 апрель куни “Ипак Йўли” АИТБ Россия Федерациясининг бир қатор банклари ва уларнинг хорижий филиаллари билан Россия рублидан ташқари барча турдаги валюталарда халқаро тўловлар тўхтатилганини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида ушбу банкларга қўлланилган санкциялар ва чекловлар кўрсатилган. “Ипак Йўли” банки санкциялар остидаги банклар рўйхатини ҳам келтирган:
Шунингдек, “КДБ Банк Ўзбекистон” аввалроқ, 4 март куни амалдаги санкция дастурлари (SDN, CAPTA, SSI каби) га кирган турли юрисдикциядаги банклар билан ҳар қандай амалиётларни тўхтатган эди. 3 март ҳолатида банк томонидан берилган рўйхатга 21 та рус ва беларус банклари киритилган.
Ҳозирча бошқа банклар юқоридаги ҳолат бўйича хабар бермаган.