Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 10 фоизга кўтарилди

Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 10 фоизга кўтарилди

Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 10 фоизга кўтарилди

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда олтин қуймалар ва тангалар сезиларли даражада қимматлашди. Бу вазиятга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратган.

Олтин қуйма

Фото: Марказий банк

Марказий банк томонидан ҳар куни белгиланган олтин қуймалар ва тангаларнинг нархи жорий йил 24 февралдан бошлаб 9,6 фоизга ўсган.

Масалан, 5 граммлик қуйманинг нархи ҳозир 3 миллион 755 минг сўмдан (2 ҳафта олдин 3 миллион 495 минг сўм эди), 50 граммлик қуйма эса 37 миллин 550 минг сўмдан (2 ҳафта олдин 34 миллион 250 минг сўм эди) этиб белгиланмоқда.

photo_2022-03-09_09-30-46.jpg

Фото: Марказий банк

Олтин қуймалар ва тангалар нархининг дастлаб 24-25 февраль кунлари - Россия-Украина можароси бошланган кунларда ошган бўлса, феврал якунида уларнинг нархи бироз (тахминан 1 фоизга) пасайди.

Март ойи бошидан бери олтин қуйма нарх муттасил кўтарилди. Март ойининг дастлабки кунидан буён ўсиш даражаси 9,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига эсдалик олтин тангаларни сотиш 2018 йилдан, олтин қуймаларни сотиш эса 2020 йилдан йўлга қўйилган.

Олтин қуймалар сотиб олиш мумкин бўлган банк шохобчаларининг манзиллари қуйидаги хаволада келтирилган.

Теги oltin tangalar oltin quymalar Markaziy bank Otabek Bakirov