Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $180 млнга кўпайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $180 млнга кўпайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $180 млнга кўпайди

Марказий банк 1 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 583,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг июнь ойида ўтган ойга нисбатан 179,8 млн. долларга кўпайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 21,22 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин қиймати 39,8 млн. долларга, ҳажми эса 280 минг унцияга кўпайган.

Ялпи захираларнинг валюта қисми июнь ойи билан солиштирганда ўсиш ҳажми 157,5 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 13,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Нақд валюта ва депозитларнинг 328,5 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,979 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.

 

Теги Markaziy bank oltinzaxira