Асосий/Сўнгги янгиликлар/Газпромбанк Алоқабанкка 25 миллион доллар миқдорида банклараро кредит ажратди

Газпромбанк Алоқабанкка 25 миллион доллар миқдорида банклараро кредит ажратди

Газпромбанк Алоқабанкка 25 миллион доллар миқдорида банклараро кредит ажратди

Корпоратив ахборот ягона порталида АТ "Алоқабанк" ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида тузилган йирик битим ҳақида маълумот эълон қилинди

756476162377929

Фото: РБК

Кузатув кенгашининг жорий йил 5 июлдаги қарори билан мазкур битим суммаси (банк соф активларининг 16 фоизидан ортиқлиги сабабли) "йирик битим" дея таснифланган.  Битим - "банклараро кредит" сифатида кўрсатилган, битим қиймати 25 миллион АҚШ доллари, ёки 270 917 250 000 сўм. Кредит қисқа муддатга - 2022 йил 5 августга қадар тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Ўзбекистонда Газпромбанкнинг ваколатхонаси очилиши ҳақида хабар берилган эди.

Теги Aloqabank Gazprombank