Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда

Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда

Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда

photo_2022-02-05_17-57-01

Агробанк филиаллари интерьери концепцияси.
Фото: Скриншот / Агробанк

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки Тошкент шаҳрида янги - Fresh филиалини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида молия муассасаси томонидан маълумот қолдирилган. Марказий Банкининг филиаллар рўйхатида ўзгартириш киритишга сабаб бўлган тегишли қарори 4 февралда имзоланган.

Янги филиал Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 3-мавзе 74-уйда рўйхатдан ўтказилган. Маълум бўлишича, Fresh филиали тўлиқ рақамли филиал сифатида фаолият юритиши кўзда тутилмоқда. Филиал орқали Агробанкнинг рақамли маҳсулотлари, шу жумладан янги мобил илова ҳам тақдим этиш режалаштирилган.

Agrobank Fresh

Агробанк Fresh филиали рўйхатдан ўтказилган бино.
Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Эслатиб ўтамиз, "Агробанк" АТБ ўтган йил якунида ребрендингни амалга оширганди. Тақдимотда банк раҳбарияти томонидан рақамли банк маҳсулотларини чиқариш банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиши ҳам айтиб ўтилганди. 

Ҳозирда Агробанкнинг бутун республика бўйлаб 171 та филиали мавжуд. Банк филиаллари сони бўйича тижорат банклари орасида Халқ банкидан кейин иккинчи ўринда туради.

Теги Agrobank raqamli filial