Асосий/Сўнгги янгиликлар/Хоразмда 2 млн. доллар кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Хоразмда 2 млн. доллар кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Хоразмда 2 млн. доллар кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Gazeta.uz - Bosh prokuratura

Фото: Газета.уз

Хоразм вилоятида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида банк кредити ҳамда бошқа бир МЧЖга ажратилган 1,5 гектар ер майдонини фуқаро О.нинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.Б. ва З.А.лар бошқа бир фуқаро О.нинг ишончига кириб, З.А. раҳбарлигидаги “Z.-J.” МЧЖга ажратилган 1,5 гектар ер майдонини унинг номига ўтказиб бериш ҳамда банк муассасасидаги танишлари орқали иссиқхона қуриш учун 2 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олишда амалий ёрдам беришни ваъда қилган. Ушбу "хизматлари" эвазига эса 90 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги Xorazm talon-toroj