Асосий/Сўнгги янгиликлар/Яшнобод туманида 2 млн. долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирбгарлар ушланди

Яшнобод туманида 2 млн. долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирбгарлар ушланди

Яшнобод туманида 2 млн. долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирбгарлар ушланди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тадбиркорга 2 млн. АҚШ доллари имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

bosh_prokuratura_departamenti.jpg

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.М. ва С.Н. “Д..-” МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкларидан бирининг филиалидан 2 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўрашиб, шундан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги imtiyozli kredit firibgarlik