Асосий/Сўнгги янгиликлар/Наманганда фуқароларнинг имтиёзли кредитларини ўзлаштирган фирибгар аниқланди

Наманганда фуқароларнинг имтиёзли кредитларини ўзлаштирган фирибгар аниқланди

Наманганда фуқароларнинг имтиёзли кредитларини ўзлаштирган фирибгар аниқланди

Наманган шаҳар Давлатобод туманида 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

namangan.jpg

Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.Б. 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги imtiyozli kredit fribgarlik Namangan talon-toroj