Асосий/Сўнгги янгиликлар/Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

4w5bFQ16427616493424_b

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Хоразм вилоятининг Боғот туманида 2 фуқаро тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Таъкидланишича, "Б.Қ." МЧЖ раҳбари юк автотранспортини сотиб олиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истагида бўлган.

Фуқаролар С.И. ва Р.Д. лар олдиндан тил бириктириб, унга ушбу кредит маблағини банкда ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришини айтишган.

"Бунинг эвазига тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теги firibgarlik Xorazm