Асосий/Сўнгги янгиликлар/Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди

Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди

Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди

Пойтахтбанк банкомати 2

Фото: tviibb.uz

Тошкент вилояти Ички Ишлар Бош Бошқармасининг хабарига кўра, 2021 йилнинг 11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳри марказида ўрнатилган “Пойтахт банк” АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилиниб, кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пуллар ўғирланиб, гуруҳ вакиллари воқеа жойидан яширинган.

Пойтахтбанк банкомати

Фото: tviibb.uz

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар  Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

1987f0e7d66096a06545e33d824c7716

Фото: tviibb.uz

Суриштирув давомида ушбу шахслар 13 декабрь куни ҳам шаҳар марказидаги озиқ-овқат дўконини олдига ўрнатилган “Пайнет” тўлов терминалини бузиб, ичида бўлган пулни олмоқчи бўлганлиги бироқ уларнинг бу ҳаракати натижа бермагани аниқланган.

Жиноятни содир этган шахслар томонидан фойдаланилган буюм ва далилий ашёлар белгиланган тартибда олиниб, Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 25-, 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Теги bankomat ogrilik Nurafshon