Асосий/Сўнгги янгиликлар/Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлади

Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлади

Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлади

photo_2022-02-18_17-21-01

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Наврўз байрами муносабати билан беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун дам олади. 

Президент томонидан имзоланган 2022 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчиришни кўзда тутувчи фармонга мувофиқ, барча ходимлар учун 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба куни дам олиш этиб белгиланган.

Шунга кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:

  • 19 март (шанба) — дам олиш куни;
  • 20 март (якшанба) — дам олиш куни;
  • 21 март (душанба) — дам олиш куни;
  • 22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
  • 23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.

Шу билан бирга, барча ходимлар учун: 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба дам олиш куни этиб белгиланди.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидагича кўчирилди:

  • 7 май — шанба 4 май — чоршанба кунига;
  • 14 май — шанба 5 май — пайшанба кунига;
  • 16 июль — шанба 12 июль — сешанба кунига.

 

Теги dam olish kuni