Асосий/Сўнгги янгиликлар/Fitch Ratings Микрокредитбанк кредит рейтингини тасдиқлади: “BB-/Барқарор”

Fitch Ratings "Микрокредитбанк"нинг рейтингини тасдиқлади: “BB-/Барқарор”

Fitch Ratings Микрокредитбанк кредит рейтингини тасдиқлади: “BB-/Барқарор”

2022 йил 12 май куни халқаро нуфузли рейтинг компанияларидан бири - Fitch Ratings Микрокредитбанк АТБ кредит рейтингини «BB-», истиқболи “Барқарор”, мамлакат суверен рейтинги даражасида баҳолади.

photo_2022-05-13_18-22-42.jpg

Фото: Қувонч Ғайратов / Bankers.uz

Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлигини, хусусан, кредитлаш салоҳиятининг юқорилигини ифодалайди ҳамда мижозлари ва ҳамкорлари олдида ишончлилигини намоён этади.

Fitch Ratings банк рейтингини аниқлашда унинг молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди. Таъкидлаш жоиз, Микрокредитбанкнинг кредитлаш фаолияти кенг қамровли. Банк сармоялари иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан тортиб, кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Хусусан, қуёнчилик, ҳунармандчилик, ва қишлоқ хужалиги каби иқтисодиётнинг реал секторидаги бир неча ўнлаб лойиҳалар Микрокредитбанк АТБ инвестициялари ҳисобига ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Микрокредитбанк АТБ фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради.

Теги Mikrokreditbank