Асосий/Сўнгги янгиликлар/Fitch Ratings "Қишлоқ қурилиш банк" рейтингини барқарор деб баҳолади

Fitch Ratings "Қишлоқ қурилиш банк" рейтингини барқарор деб баҳолади

Fitch Ratings "Қишлоқ қурилиш банк" рейтингини барқарор деб баҳолади

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги жорий йилнинг июль ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини "барқарор" "BB-" даражаси билан тасдиқлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

qqb_fitch_iyul.jpg

Шунингдек, агентлик хулосаларига кўра:

Эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "B";

Миллий валютадаги эмитент дефолтининг узоқ муддатли рейтинги "B-";

Миллий валютадаги эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "BB-";

Барқарорлик рейтинги эса "B" билан баҳоланди.

Шу билан бирга, “Fitch Ratings”нинг янгиланган ҳукумат кўмаги рейитнгида (ҲКР) АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” учун "BB-" даражасини тасдиқлади. 

Аввалроқ, Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлагани тўғрисида хабар берган эдик.

 

Теги Qishloq qurilish bank Fitch Ratings QQB