Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 26 мартдаги қарорига асосан Ҳамидов Акмал Акрамович банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, банк бошқаруви аъзоси этиб тайинланди.

akmal_hamidov.jpg

А.Ҳамидов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзсаноатқурилишбанкда Бошқарув Раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Акмал Ҳамидов 1982 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 2000 йил Жаҳон иқтидосиёти ва дипломатия университети, 2006 йилда Brandeis университети (АҚШ)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида АҚШнинг нуфузли компанияларида - "The Next Round Inc"да бизнес таҳлилчиси, "Sanofi" компаниясида бошқарувчи, "JPMorgan & Chase"да вице президент лавозимларида 10 йилдан ортиқ тажриба ортирган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра А.Ҳамидов номзоди Марказий банки билан келишилгандан сўнг лавозимга киришади.

Теги Mikrokreditbank Akmal Hamidov