Асосий/Сўнгги янгиликлар/Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди: айрим банклар SWIFT тизимидан узилади, Марказий банк активлари эса "фалажлантирилади"

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди: айрим банклар SWIFT тизимидан узилади, Марказий банк активлари эса "фалажлантирилади"

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди: айрим банклар SWIFT тизимидан узилади, Марказий банк активлари эса "фалажлантирилади"

NoswiftforRussia

Фото: Getty Images

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Украинага босқини муносабати билан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ, Канада ва Буюк Британия билан биргаликда Россиянинг айрим банкларини SWIFT банклараро тўлов тизимидан узиб қўйишга келишиб олган.

Бу уларнинг бутун дунё бўйлаб фаолиятини тўхтатади ва Россия экспорти ва импортини самарали равишда блоклайди, — деди у.

Шунингдек, Ғарб давлатлари Россия Федерацияси Марказий банкининг "активларини фалаж қилиш" ниятида ва россиялик олигархларга ўз молиявий активларидан бозорларда фойдаланишни тақиқлаш устида иш олиб боради.

Бундан ташқари, Ғарб бадавлат россияликларга сармоя эвазига чет эл фуқаролигини олиш имконини берувчи "олтин паспортлар" дастуридан воз кечмоқчи.

Путин Украинани йўқ қилиш йўлига ўтди. Аммо унинг қилаётган иши аслида ўз мамлакатининг келажагини йўқ қилишдир, — дея сўзини якунлади Урсула фон дер Ляен.

 

Теги sanksiya Rossiya-Ukraina urushi