Асосий/Сўнгги янгиликлар/Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган

Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган

Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган

Xalq banki-Buxoro

Бухоро вилоятида суд томонидан таъқиқ қўйилган ҳисобрақамдаги пул маблағларини ноқонуний тасарруф қилган Халқ банки ходимлари ҳамда бизнес вакиллари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.G.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тайинланган суд ҳукми бўйича 527,1 млн сўм зарарни МЧЖнинг АТ “Халқ банки” Вобкент филиали ҳисоб-рақамидаги 601,2 млн сўм маблағлари ҳисобидан ундирилиши белгиланган бўлса-да, “P.G.” МЧЖ раҳбари М.М. (“A.G.” МЧЖнинг норасмий раҳбари) банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, суд ҳукми ижросини таъминланмасдан, банд солинган 601,2 млн сўмни “P.G.” МЧЖ ҳисоб-рақамига кўчириш орқали давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ноқонуний тасарруф қилганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси билан (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Теги Buxoro Xalq bank