Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банкининг Андижон вилоятидаги ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани

Халқ банкининг Андижон вилоятидаги ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани

Халқ банкининг Андижон вилоятидаги ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани

Xalq banki (10)

Халқ банкининг Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари катта миқдорда пул ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар бермоқда.

Бош прокуратура томонидан АТ "Халқ банки" Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 миллиард сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Теги tergov Xalq bank talon-toroj