Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкентда Ғазначилик бошқармаси ходими микроқарз ёрдамида 212 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган

Тошкентда Ғазначилик бошқармаси ходими микроқарз ёрдамида 212 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган

Тошкентда Ғазначилик бошқармаси ходими микроқарз ёрдамида 212 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган

Bosh prokuratura departament

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Бектемир туманида 11 нафар ходимнинг номига улардан хабарсиз 212 миллион сўм микроқарз ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Бектемир туман бўлимига кўра, фуқаро С.Э 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган даврида 2 тижорат банкидан 11 нафар ходим номига кредит расмийлаштирган. Хабарда тижорат банклари номи келтирилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Теги kredit talon-toroj