Асосий/Сўнгги янгиликлар/Узун, Денов ва Қибрай туманларида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди

Узун, Денов ва Қибрай туманларида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди

Узун, Денов ва Қибрай туманларида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Узун ва Денов туманларида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ҳудудий банк филиали томонидан ажратилган кредитлар мижозлар томонидан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.

Bosh prokuratura departamenti

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ҳудудий банк филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” оилавий корхонаси ва “CH.S.” МЧЖ норасмий раҳбарлари Ё.Э. ва О.Т.лар ўзаро тил бириктириб, автосервис хизмати ва мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банк филиалидан жами 450 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, талон-торож қилганликлари аниқланган. Шунингдек, банк филиали масъул шахслари аслида олиб келинмаган жиҳозларни олиб келинганлиги ҳақида дастлабки мониторинг далолатномаларни тузганлиги оқибатида, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмасдан банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Текширув давомида етказилган зарарнинг 30 млн сўми ундирилиши таъминланган.

Шу каби, Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” хусусий корхонаси раҳбари А.Т. “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш” учун ҳудудий банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.G.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ҳудудий банк филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.М. билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖ раҳбари Ш.нинг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар асосида, ушбу банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 млрд. сўм кредит ажратилишига эришиб,  кредит маблағини талон-торож қилиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги prokuratura departament talon-toroj