Асосий/Сўнгги янгиликлар/Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди

Agrobank-Behzod Hoshimov

10 январь, душанба куни “Агробанк” АТБ Бош офисида АҚШнинг Висконсин университети Бизнес мактаби докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Bankers.uz интернет-нашрининг бош муҳаррири Исмоил Туропов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Учрашувда Беҳзод Ҳошимов муҳаррирлик қилган “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китобидан ўрин олган фикрлар муҳокама қилинди. Аввалроқ Б.Ҳошимов ўз ходимлари учун ушбу китобдан 100 дона харид қилган компания ва ташкилотга бориб китоб ҳақида сўзлаб беришга ваъда берган эди.

Agrobank-Behzod Hoshimov (2)

“Китоб муаллифлари Дарон Aжемўғли ва Жеймс Робинсон ўз асарида айрим мамлакатлар бой, айримлари эса камбағал яшашининг асосий сабаби уларнинг географик жойлашуви, иқлими, менталитети ёки маданиятида эмас, балки сиёсий институтларнинг сифати пастлигида, деган фикрни илгари сурган” - дейди Б.Ҳошимов.

Учрашувда АҚШ банклари фаолияти, банк мижозлари карта тарихини ўрганиш орқали уларга банк хизматларини таклиф этиш усуллари ва бошқа масалалар бўйича ҳам фикр юритилди.

Теги Agrobank