Асосий/Сўнгги янгиликлар/Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов Трастбанкнинг қўшимча акцияларини сотиб олди

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов Трастбанкнинг қўшимча акцияларини сотиб олди

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов Трастбанкнинг қўшимча акцияларини сотиб олди

Дилмурод Парпиев ва Тохир Шарипов "Трастбанк" ХАБдаги улушларини оширди. Фонд биржаси маълумотларига кўра, ҳозирда уларнинг биргаликдаги улуши 46,55 фоизни ташкил қилмоқда.

 
Фото: trustbank.uz

Акциядорларнинг ҳар бири 23 май куни биржадан ташқари ташкил қилинган савдоларда 8,31 фоизлик банк акциялари пакетларини харид қилишган. Айни санада Молия вазирлиги биржадан ташқари савдоларда Трастбанкнинг 231,5 млрд. сўмлик акциялари билан битимлар тузилганини қайд этди.

Хариддан кейин уларнинг ҳар бири банк устав капиталидаги 23,27 фоиз улуш эгасига айланди. Б.Парпиев 130 396 509 дона, Т.Шарипов эса 130 396 507 дона Трастбанкнинг оддий акцияларига эгалик қилмоқда.

toxir_sharipov.jpg

Трастбанкнинг йирик акциядорларидан бири Тохир Шарипов. 
Фото: trustbank.uz

Бундан аввалроқ, 28 апрелда номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 200 млн. дона қўшимча акция чиқаришини маълум қилган эди. Ушбу акциялар пакетининг умумий қиймати 200 млрд. сўмни ташкил қилади.

25 майдаги сўнгги биржа битими вақтида Трастбанкнинг номинал қиймати 1 000 сўм бўлган оддий акциялари 9 950 сўмдан сотилган. Б.Парпиев ва Т.Шариповлар харид қилган куни ёпилиш нархи 11 199 сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, 26 май куни уюшмаган бозорларда "Трастбанк" ХАБнинг 78,2 млрд. сўмлик қимматли қоғозлари билан битимлар тузилган.

Теги aksiyador Trastbank