Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин

"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин

"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин

Bank Apelsin

2021 йилнинг 1 ноябрида ташкил этилган "Bank Apelsin" АЖ Омонатларни кафолатлаш жамғармаси аъзосига айланди. Бу ҳақда банкнинг телеграм каналида хабар берилди

Хабарда айтилишича, банк тез орада Капиталбанкдаги мавжуд омонат турларидан ташқари янги турдаги омонатларни ҳам йўлга қўяди. 

Bank Apelsin Капиталбанкнинг 100 фоиз улуш билан муассислигида ташкил этилган. Рақамли банк ҳозирда ўзининг таъсисчиси билан Ўзбекистондаги ягона банк гуруҳини ташкил қилган. 

Bank Apelsin'нинг ташкил қилиниши иккала банк хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам айрим ўзгаришларга сабаб бўлди. Хусусан, Капиталбанк ўзининг жисмоний шахсларга мўлжалланган яна бир мобил иловаси Kapitalbank'га ҳам эътибор қаратиб, уни ҳам ривожлантиришни бошлади. Google Play Market'да 10 минг мартадан ортиқ юклаб олинган ва охирги марта 2021 йил 7 декабрида янгиланган

Bank Apelsin, ўз навбатида, мобил илова орқали ўзининг HUMO ҳамда Mastercard тизимларида ишловчи виртуал карталарини таклиф қилмоқда. Шунингдек, банк сайтида тез орада юридик мижозлар учун ҳам хизматлар таклиф қилиши кўрсатилган.

Теги omonat Bank Apelsin