Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда

Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда

Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда

IMG_3431

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Марказий банк ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳни эълон қилди. Регуляторга кўра, 2021 йилда ички валюта бозори чет эл валютасига бўлган талабнинг ортиши ҳамда қулай ташқи бозор конъюнктураси ва иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичлари фонида таклифнинг ҳам ўсиши билан характерланди.

2021 йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди. Хусусан, экспорт тушумлари ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ўсиб, 11,6 млрд. АҚШ долларига етди. Шунингдек, импорт тўловлари ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 25,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021 йилда 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошди.

2019-2021 йилларда ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талаб динамикаси

млн. АҚШ доллар

Ichki valyuta bozori (1)

 

Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилда 22,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 14,3 млрд. АҚШ долл., 2019 йилда – 11,7 млрд. АҚШ долл.).

 Хусусан, мазкур даврда:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 11,0 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,7 баробарга ошди (2020 йилда – 6,7 млрд. АҚШ долл.);

банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 7,4 млрд. АҚШ долларини ёки ўтган йилга нисбатан 44 фоизга кўп бўлди (2020 йилда – 5,1 млрд. АҚШ долл.).

2019 - 2021 йилларда ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

млн. АҚШ долл.

Ichki valyuta bozori (2)

Теги Markaziy bank valyuta