logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди

Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди

Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди

Mikrokreditbank- Eximbank bankomat

Фото: Микрокредитбанк матбуот хизмати

«Микрокредитбанк» АТБ масъул раҳбарлари бошчилигидаги делегация Венгриянинг Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб қайтди.

28 октябр куни Будапешт шаҳрида Микрокредитбанк ва Венгриянинг Эксимбанки ўртасида банк инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан Эксимбанк кредит линияси орқали банкоматлар сотиб олиш бўйича кредит шартномаси имзоланди.

Mikrokreditbank tashrif1

Фото: Микрокредитбанк матбуот хизмати

Шартномага кўра, жорий йил охирига қадар Венгрия давлатидан дастлаб 300 та банкомат келтирилиб, аҳоли гавжум жойларда ўрнатилиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, кичик бизнесни, шунингдек, паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантиришга Эксимбанкнинг қўшимча кредит линияларини жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Mikrokreditbank tashrif2

Фото: Микрокредитбанк матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатида Микрокредитбанк тасарруфида 233 та банкомат ва инфокиосклар мавжуд бўлиб, улар орқали турли хил банк хизматлари кўрсатилмоқда.

 

Теги Mikrokreditbank bankomat
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй