Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринини қўлга киритди

Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринини қўлга киритди

Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринини қўлга киритди

Ўзсаноатқурилишбанк 10-12 май кунлари Марокаш давлатида бўлиб ўтган  ЕТТБнинг Бошқарувчилари Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган анънавий йиллик йиғилишида иккинчи маротаба “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” соврнини қўлга киритди.

03

Ўзсаноатқурилишбанк иккинчи маротаба ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринига эришди. Бу ҳақда "Bankers.uz"га банк матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 10-12 май кунлари Марокаш давлатида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилари Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган анънавий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЕТТБ аъзо-мамлакатларининг ишбилармон доиралари учун халқаро бизнес-форум ташкил этилди.

Йиғилиш “Жорий нотинч дунёда таҳдидларга жавоб чоралари” мавзусига бағишланиб, ЕТТБга аъзо-мамлакатлар вакилларига иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, ЕТТБ инвестиция киритаётган минтақаларда бизнес муҳитни яхшилаш каби глобал масалаларни муҳокама қилиш учун қулай имконият туғдиргани айтиб ўтилди. 

Тадбир давомида ЕТТБнинг ўтган йилдаги энг яхши ҳамкор банкларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк иккинчи маротаба “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” (Deal of the Year – Green Trade) номинацияси бўйича тақдирланди.

01

Банк тизимида ушбу йўналишда турли чора-тадбирларни амалга оширган. Жумладан, банк яшил лойиҳаларни баҳолаш учун CAFI дастуридан фойдалана бошлади. Умумий ҳисобда дастур ёрдамида 121 та лойиҳа молиялаштирилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк Жаҳон банки, ЕТТБ ҳамда Европа инвестиция банки билан қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича энергия самарадорлигига оид дастур ҳамда лойиҳалар доирасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. 

Ушбу йўналишда ЕТТБ банкка Марказий Осиёдаги илк “Яшил банк”ни таъсис этиш борасида кўмаклашиб келмоқда. 2021 йилда “GEFF – Green Economy Financing Facility” дастури доирасида 25 млн. доллар ҳажмидаги кредит линияси ҳам ажратилган.

2021 йилда “Астана” молия марказининг Яшил молия маркази томонидан ҳар йили анънавий тарзда ўтказиладиган “Green Finance Awards” мукофоти совриндорларини аниқлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк “2021 йилнинг энг яхши яшил инвестициявий банки” номинацияси бўйича рағбатлантирилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Теги Sanoatqurilishbank